Алькантаранинг "Бавария"дан кетиши ҳақидаги хабар тасдиқланди

"Бавария" клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге испаниялик хавбек Тьяго Алькантара жамоадан кетиши мумкинлигини тасдиқлади.

“Тьяго Алькантара ва Давид Алаба – майдон ва ундан ташқарида ҳам юқори даражадаги футболчилар. Ҳозир биз молиявий томондан энг мақбул қарорга келишимиз керак. Уларнинг шартномаси якунланишига бир йил қолди ва табиийки биз уларни текинга қўйиб юборишни хоҳламаймиз.

Тьяго кетишни истамоқда. Биз эса унинг трансфери бўйича келаётган барча таклифлардан мамнунмиз. Бир сўз айтишим мумкин – биз уни шунчаки йўқотишни хоҳламаймиз”, - дейди Румменигге.

Алькантара жорий мавсум “Бавария” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!