Аллегри: Биз бугун жуда ҳам ёмон ўйнадик

Италия Суперкубоги  учун кечган баҳсда “Лацио”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган “Ювентус” совринсиз қолди. Учрашувдан сўнг, “кекса синора” бош мураббийи Массимилиано Аллгри рақиблар хақли равишда ғалаба қозонишганини тан олди.

“Улар бунга хақли эдилар. Римликлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Биз эса охирги ярим соатда ўз ўйинимизни намойиш эта олдик. Мавсум оғир бўлади ва буни ҳозирданоқ англаб етишимиз лозим. Рақиб бугун биздан яхши ва тезкор ҳаракат қилди.Ўйин тақдири қўшимча бўлимларда хал бўлиши лозим эди. Бироқ “бургутлар” барибир бугун ғалабага хақли эдилар. “Ювентус” жуда ҳам қўрқинчли ўйин намойиш этди. Афсуски, мавсумдаги илк имкониятимизни қўлдан бой бердик. Аммо янаги дам олиш кунидан биз ғалаба қозонишни бошлашимиз лозим”, – деб айтиб ўтди Аллегри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!