Аллегри бу йил ФИФА мукофотига қайси футболчи кўпроқ муносиб эканлигини айтди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг фикрича Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси мукофотига лойиқ кўрилиши керак.

“Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси мукофотига лойиқ ўйнади. Хатто, Лука Модрич бу йил фантастик ўйин кўрсатганини инобатга олганда ҳам”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг йил футболчиси номинацияси учун ҳозирда Роналдудан ташқари Модрич ва Муҳаммад Салоҳлар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.