Аллегри бугун "Ювентус"нинг сўнгги 21 йилдаги энг ёш таркибини майдонга туширди

Хабарингиз бор “Ювентус” айни дамда А Сериянинг 32-тури доирасида СПАЛга қарши баҳс олиб бормоқда.

Эътиборлиси, туринликлар устози Массимилиано Аллегри бугунги ўйинда “Ювентус”нинг сўнгги 21 йилдаги энг ёш таркибини майдонга туширди. Бугун асосий таркибда тушган футболчиларнинг ўртача ёши 25 ёш 114 кунни ташкил этади.

Бундан ташқари бугун 17 ёшли ҳимоячи Паоло Гоцци 21 ёшли ҳужумчи Григорис Кастанос “кекса синьора”нинг асосий жамоасида дебют қилишди.

Эслатиб ўтамиз, агар “Ювентус” бугун очко қўлга киритса муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!