Аллегри "Эмполи"га қарши ўйинда "Ювентус" етакчиларини майдонга туширмайди
Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган “Аякс”га қарши баҳ олдидан жамоа етакчиларига дам бермоқчи.
Унга кўра Аллегри А Сериянинг ушбу турида Криштиану Роналду, Миралем Пьянич, Жоржо Кьеллини, Жоау Канселу ва Леонардо Бонуччиларнинг хизматларидан фойдаланмайди.
Маълумот учун, “кекса синьора” айни дамда мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Улар иккинчи ўринда бораётган “Наполи”дан нақд 15 очкога илгарилаб кетишган. Улар чемпионатнинг навбатдаги баҳсини 30 март куни "Эмполи"га қарши ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, "Аякс" - "Ювентус" учрашуви 10 апрель куни бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 16 апрелга режалаштирилган.
Фикрлар