Аллегри ҳам Италия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида

Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 га чиқа олмаса, бош мураббийи Жампьеро Вентура жамоани тарк  этиши муқаррар ва унинг ўрнини Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри эгаллаши мумкин.

Gazzettа dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “скуадра адзурра” бош мураббийлигичи учун асосий номзод бу Карло Анчелоттидир.  Ундан кейинги номзод эса бу мавсум “Челси” билан мавсумни нотекис ўтказаётган Антонио Контедир.

Учинчи номзод сифатида эса айнан “кекса синьора” устози таъкидланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар