Аллегри: Ҳайдашмагунча ҳеч қаёққа кетмайман
Ads

Турининг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ОАВда ўзининг туринликлар билан ҳамкорлиги борасидаги хабарларга изоҳ берди.

Ҳа, мен инглиз тилини ўрганяпман, аммо бу жараён кўп йиллардан буён давом этиб келади.

Ажойиб, ҳар сафар қизим билан Лондонга борсам, аеропортда “Арсенал”га кўчиб ўтишим лозимлиги ёзилган газетага дуч келаман.

Мен шунда ўз-ўзимга айтдим: “Жин урсин, яна шу гапми?”

Мени “Ювентус”да барчаси қониқтирмоқда, шундай экан, туринликлар мени қувмагунча ҳеч қаерга кетмайман, – дейди Аллегри Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.