Аллегри: Мағлубият бизни уйғотади, бундан фожиа ясаш керак эмас
Ads

"Мен бошқача "Ювентус"ни кўришни кутган эдим. Яхши ўйин кўрсатмадик, бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Мағлубият учун тўғри ўйинни танладик. Боиси олдинда терма жамоалар ўйини бор ва бизда дам олиш учун имконият бўлади.

Сешанба куни "Атлетико"га қарши ўйинда катта куч йўқотган эдик ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ўйлашимча, бу мағлубият бизга фойда келтиради ва уйғотади. Биз аллақачон Скудетто қўлга киритилган деб ўйладик ва катта хато қилдик. Биз яна 5 беллашувда ғалаба қозониб, "Наполи"нинг қоқилишини кутишимиз керак.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Мени буни олдин ҳам айтганман ва шу боис фожиа ясаш керак эмас деб ўйлайман", - деди италиялик мутахассис.