Аллегри МЮда иш бошласа жамоанинг собиқ аъзосини қайтармоқчи

"Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олиши мумкин.

Агарда, Аллегри "қизил иблислар"да иш бошласа, жамоанинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра мураббийлар штабидан жой олиши мумкин. Бу борада инглизларнинг мухлислари франциялик собиқ футболчининг қайтишидан мамнун бўлишади.

Аввалроқ, Аллегри МЮда иш бошлаши мумкинлиги ва инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборгани ҳақида маълумот берилган эди. Бундан ташқари, Эвра "Манcестер Юнайтед"нинг мураббийлар штабига киришга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, МЮ мавсумни кўнгилдагидек бошламади ва АПЛда 12-ўринни эгаллаб турибди. Сульшер шогирдлари 8 та баҳсдан сўнг, 9 очко тўплашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!