Аллегри Роналдуни кетказиб, “Юве”га 7 нафар футболчини олиб келади

“Ювентус” бош мураббийи этиб тайинланган Массимилиано Аллегри ишни таркибниўзига мослаштиришдан бошлади.

53 ёшли мутахассис кучли чемпионатлардан кўзга кўринган ўйинчиларни Туринга таклиф этмоқда. Маълумотларга қараганда, Аллегри янги жамоасида ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди ва “Фиорентина” вакили Душан Влаховични кўрмоқчи. Шунингдек, италиялик мутахассис рўйхати “Марсель”да ўйнаётган Аркадиуш Милик ва “Барселона” кутаётган Мемфис Депай ҳам бор.

Аллегри майдон марказида “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба, “Барселона”да ўзини кўрсата олмаган Миралем Пьянич, “Сассуоло” етакчиси Мануэль Локателлини ўйнатмоқчи.

Шунингдек, клуб раҳбарияти бош мураббийни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа трансферларга пул ажратиши ва жамоа тўпурари Криштиану Роналду сотиб юборишга ҳам тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!