Аллегри: "Тўп қанча кўп ўйинда бўлса — шунча кўп футбол бўлади"
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ПСЖ ва "Бавария" ўртасидаги шов-шувга сабаб бўлган ярим финал учрашуви (5:4) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Журналистлар ушбу ўйинни "россонериликлар"нинг "Ювентус"га қарши сўнгги баҳси (0:0) билан таққослади ва бу жамоатчиликда турлича муносабат уйғотган эди.
"Ҳаммаси жуда оддий: Лига Про (C Серия)да тўп ўртача 20 сония ўйинда бўлади, Б Серияда — 40 сония, А Серияda эса — бир ярим дақиқа. ПСЖ — "Бавария" ўйинида эса тўп, эҳтимол, уч дақиқа атрофида ўйинда бўлди. Тўп қанча кўп ўйинда бўлса — шунча кўп футбол бўлади", — деди Аллегри.
Мураббий бу фикрларни бугунги "Сассуоло"га қарши ўйин олдидан билдирди. Учрашув 18:00'да бошланади. "Бавария" ва ПСЖ ўртасидаги жавоб баҳси эса 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Фикрлар