Аллегри "Тоттенхэм"ни бошқаришни хоҳламади

AS нашрининг маълум қилишича, "Ювентус"нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри "Тоттенхэм"ни бошқариш таклифини рад этди.

Юқоридаги манбага кўра, италиялик мутахассис Зинедин Зиданнинг "Реал"даги тақдири билан қизиқмоқда. Агар франциялик мураббий Мадрид клубини тарк этса, Аллегри “Реал”ни бошқармоқчи.

Аллегри фаолияти давомида “Милан” ва “Ювентус” каби гранд клубларни бошқарган. У “кекса синьора”даги 5 йиллик фаолияти давомида 5 марта А Серияда, 4 марта Италия кубогида ва 2 марта Италия Суперкубогида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, “Ювентус”ни икки марта Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан.

Аллегри 2019 йилда “Ювентус”дан истеъфога иқарилган ва шундан буён ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!