Аллегри “Юве” юлдузлари – Мората ва Дибала бўйича қарорини айтди

“Ювентус”нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчилари Альваро Мората ва Пауло Дибала бўйича бир қарорга келди.

Маълумотларга қараганда, италиялик мутахассис ҳар икки ҳужумчини жамоада олиб қолади. Туринликлар “Атлетико”дан ижарага олинган Моратани таркибда сақлаб қолиш учун мадридликларга 10 миллион евро тўлайди. Аллегрига испан ҳужумчисининг ўйини маъқул келишини билдирди.

Шунингдек, Аллегри клуб раҳбариятидан собиқ шогирди Дибаланинг шартномасини узайтиришни сўради.

Мората ва Дибала келаси мавсумда “Ювентус”нинг асосий ҳужумчилари сифатида тўп тепиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар