Аллегри
Ads

"Ювентус" клуби собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри туринликлар сафидан истеъфога чиқарилиши борасида яна бир бор гапириб ўтди.

“Ювентус”дан кетганимдан умуман афсусланмайман. Чунки беш йиллик фаолиятимдан сўнг танаффус қилишим керак эди. Балки “Ювентус” раҳбарияти бу нарсани менданам олдин тушунгандир. Улар билан орамизда илиқ муносабатлар сақланиб қолган. “Ювентус” президенти футболга тўғри ёндошади”, - дейди 52 ёшли мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри “Ювентус”ни 5 йил давомида бошқарди. Жамоа унинг қўл остида кетма-кет 5 мавсум А Серия чемпионлигини қўлга киритди ва 2 марта Чемпионлар лигаси финалига чиқди.