Аллегри “Ювентус”ни тарк этмайди
Ads

“Ювентус” клубининг бош директори Жузеппе Маротта сўзларига кўра, жамоа Массимилиано Аллегри билан  ўртадаги шартномани узайтиришни мақсад қилган.

– Аллегри уч йилдан бери “Ювентус”да фаолият олиб бормоқда. Ўйлайманки, яна 3-4 йил қолади. Мен клубларнинг доимий равишда мураббийларни алмаштиришини тушумайман. Келишуви якунига етаётган мутахассислар ҳам бор, аммо ҳеч ким Аллегричалик гапирилмайди. Аллегри – бу ғалабалар калити. Биз унинг жамоани тарк этишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз, – дейди Маротта.

fiorentina_juventus

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 20-турдан сўнг 45 очко билан мусобақа жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда.