Аллегри
Ads

“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри кеча “Аякс”га (1:2) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан сўнг янги мавсумни ҳам Туринда ўтказмоқчилигини айтди.

“Икки кун олдин мен клуб президенти билан гаплашганман ва жамоада қолишимни айтганман. “Юве”да яна бир йил қоламан. Биз ҳозирданоқ янги мавсум режаларини туза бошладик”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" икки ўйин натижасига кўра "Аякс"га ютқазиб, ЕЧЛдаги юришини тўхтатди.