Аллегри "Ювентус"нинг "қария" футболчиларини таркибда сақлаб қолмоқчи
"Ювентус"га қайтган Массимилиано Аллегри пайшанба куни клуб раҳбарлари билан учрашади. Томонлар кадрлар билан боғлиқ вазиятни, хусусан, жамоа юлдузи Криштиану Роналдунинг келажагини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга La Gazzetta dello Sport ўз саҳифаларида Аллегри ҳимоячилар Жоржо Кьеллини ва Леонардо Бонуччини жамоада сақламоқчи эканлиги ҳақида хабар бермоқда.
Тез орада 36 ёшли Кьеллини янги бир йиллик шартнома таклиф этилади. Бонуччига келсак, у аллақачон Аллегри билан гаплашиб олган. Улар ўзаро ҳамкорликни давом эттириб, юзага келган муаммоларни бирга енгиб ўтишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ортда қолган мавсум Италия чемпионатини 4-ўринда якунлади ва УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар