Аллегрига ёқмай қолган француз келган жойига кетиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Ювентус”нинг франциялик ҳимоячиси Патрис Эврани мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда. Франция терма жамоаси аъзоси жамоага Массимилиано Аллегри келганидан сўнг, ўз қадрини йўқотди ва италиялик бош мураббий Эврани ижарага бериб юборишга тайёр. Бу ҳақда бир қатор инглиз ва италян нашрлари хабар тарқатмоқда.

Ўз навбатида “Вест Хэм” бош мураббийи Славен Билич жамоасининг ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва бу йўлда у қисқа муддатли шартнома имзолашга ҳам рози.

Маълумот учун, Эврага Англия премьер-лигаси бегона эмас. Боиси, у 2006-2014 йилларда “Манчестер Юнайтед” сафида фаолият олиб борган. 2014 йилдан буён Эвра “Ювентус” клубида тўп суриб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” бу мавсум “Ювентус”дан биринчи марта ижарага футболчи олаётгани йўқ. Мавсум аввалида туринликлар ҳужумчиси Симоне Заза ижара асосида лондонликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аммо, “Вест Хэм” раҳбариятига Зазанинг ўйинлари маъқул келмади шекилли, лондонликлар уни қишки трансфр давридаёқ Италияга қайтариб юборишни режалаштирмоқда.