Аллегрининг "Ювентус"га қайтиши ростми?

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийлигида тез орада ўзгариш юз бериши мумкин.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти агар жамоа бўлажак ўйинда "Интер"га имкониятни бой берса, амалдаги бош мураббий Маурицио Саррини истеъфога чиқаради. Боиси, “Юве” раҳбарияти Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида “Лион”дан учралган мағлубиятдан сўнг қаттиқ ғазабга келган ва “нерадзуррилар”га қарши ўйиндан олдин вазиятни ўнгаш учун Саррига сўнгги имкониятни беришга қарор қилган.

Агар Сарри ўз лавозимидан озод этилса, унинг ўрнига “Ювентус”ни 2014-2019 йилларда бошқарган Массимилиано Аллегри олиб келиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Интер” учрашуви 1 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!