Алонсо «Барселона» футболчисини «Челси»га олиб келишни истамоқда
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манбага кўра, Алонсо 23 ёшли футболчининг тезкорлиги, юқори интенсивликда ҳаракат қилиши ва жарима майдонига кириб бориш қобилиятини ўз лойиҳаси учун идеал деб ҳисобламоқда.
«Барселона» эса Лопесни сотишни истамаяпти. Каталония клуби 120 миллион евродан кам таклиф тушса, музокара столига ўтирмаслиги айтилмоқда. Шу билан бирга, трансфер қиймати бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.
Аввалроқ Фермин Лопеснинг «Челси»га ўтиши эҳтимоли ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.

Фикрлар