Алонсо буни адолатсизлик ва нотўғри деб атади

  • 14.01.2026 11:10
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Душанба куни "Реал Мадрид" жамоа бош мураббийи Хаби Алонсони лавозимидан озод этилганини эълон қилган эди.

"The Athletic" нашрининг ёзишича,"Испания Суперкубоги финалидан сўнг Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф қилинган. У ерда "қироллик клуби" бош директори Хосе Анхел Санчес билан учрашув ўтказилган ва мутахассисни  ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан Алонсо бу қарорга қўшилмаслигини билдириб, уни адолатсиз ва нотўғри деб айтган. У кетиш сабаби сифатида, клуб ичидаги "галактикос" ҳокимияти маданияти билан боғлади", - деб ёзилади манбада.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис "қаймоқранглилар"ни 2025 йилнинг 1 июнь санасида қабул қилиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!