Алонсо «Челси»нинг «Манчестер Юнайтед» устидан қозонган ғалабасига баҳо берди
«Челси» «Манчестер Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия чемпионати жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоасининг «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдаги (2:0) ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўйиннинг турли қисмларида вазият ҳар хил кечган бўлса-да, жамоа натижадан мамнун. Шунингдек, мураббий ушбу баҳсни жуда етук ўйин сифатида баҳолади.
«Биринчи бўлим кескин курашлар остида ўтди: ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар кам бўлди. Танаффусда ўйин назоратини сақлаб қолиш муҳимлигини муҳокама қилдик. Тўпга эгалик қилсак, ғалаба қозонишимизни айтдик», — дея Алонсо сўзларини Sky Sports келтирмоқда.
Ушбу ғалаба «Челси»га Англия чемпионати турнир жадвалида 16 очко билан 4-ўринга кўтарилиш имконини берди.

Изоҳлар (0)