Алонсо "Ливерпуль"дан учралган мағлубият сабабини айтди

  • 05 Nov 16:05
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги “Ливерпуль”га қарши учрашувдаги мағлубиятни изоҳлади. Учрашув 1:0 ҳисобида мерсисайдликлар ғалабаси билан якунланди.

Tecno

“Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Аммо беллашувнинг якунига келиб биз кўплаб бурчак ва жарима зарбаларига йўл қўйиб бердик. Биринчи бўлимда футболчиларим яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи таймда эса  эса кераксиз кўплаб қоидабузарликлар содир қилинди.  Натижада устунлик рақиб томонга ўтиб кетди ва ҳужумлар ташкил қилишга қийналдик.

Шуни айтишим мумкинки, бугунгу ўйинимиз  “Метрополитано”даги  “Атлетико”га 5:2 ҳисобида мағлуб бўлган баҳсимиздан анча фарқ қилди. Биз характеримизни кўрсатдик, ютқазиш эса турлича бўлиши мумкин”, — деди Алонсо.

Comments

You must be logged in to commet!