Алонсо “Ливерпуль”ни бошқаради. У жамоа учун учта зўр ўйинчи танлади
Сўнгги маълумотларга кўра, ёзда “Ливерпуль” бошқарувини Хаби Алонсо ўз қўлига олиши кутиляпти. Испаниялик мутахассис “Реал” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган январь ойидан бери ишсиз юрибди.
TEAMtalk нашри хабар беришича, Алонсо аллақачон “Энфилд”да ишлашга тайёргарлик кўрмоқда. Мутахассис муаммоли позицияларни аниқлаб, жамоада кўришни истайдиган уч нафар янги ўйинчини танлаб олган.
Манбага кўра, Алонсо “Ливерпуль” раҳбарияти “Интер”даги Алессандро Бастонини ҳимояга, “Кристал Рэлас”даги Адам Уортонни майдон марказига ва ПСЖ вакили Брэдли Барколани ҳужум чизиғига сотиб олиши лозимлигини таъкидлаяпти.
23 ёшли Баркола Transfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда, 26 ёшли Бастони 80 миллион евро, 22 ёшли Уортон эса 60 миллион евро атрофида туради.
Гвардиола ёзда “Сити”ни икки топ-футболчи билан бирга тарк этади.
“Манчестер Сити” раҳбарияти келаси мавсум олдидан катта ўзгаришлар қилишга бел боғлаган. El Nacional нашри маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола жамоа бош мураббийи лавозимида қолиши эҳтимоли кам.
Топ-мутахассис деярли кетиш қарорини қабул қилган. Гвардиола клубдаги ўз вақти тугаганини ва лойиҳа ўз кучини йўқотганини билади.
Гвардиола ё таътилга чиқади, ёки миллий жамоани бошқаради. Уни “Манчестер Сити” мураббийлар штабида аввал ишлаган Энцо Мареска алмаштириши мумкин.
Шунингдек, материалда ёзилишича, ёзги трансфер ойнаси даврида “Манчестер Сити”дан икки нафар топ-футболчи – Родри ва Бернарду Силва кетиши кутилмоқда.
Фикрлар