Алонсо “Ливерпуль”ни бошқарадиган бўлди. Слотга оғир шарт қўйилди
“Реал” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо “Ливерпуль” билан шартнома бўйича келишиб олди ва жорий мавсум якунлангач, бош мураббий лавозимини эгаллаши мумкин.
Бу ҳақда OK Diario нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Алонсо ва инглиз клуби ўртасида ҳамкорлик бўйича оғзаки келишув мавжуд. Томонлар уч йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бироқ келишув амалга ошиши “Ливерпуль”нинг ҳозирги мураббийи Арне Слот кўрсатадиган натижаларга боғлиқ бўлади.
Агар мерсисайдликлар жорий мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, ушбу келишув ўз кучини йўқотади ва Арне Слот жойида қолади.
“Ливерпуль” ва Алонсо атрофидаги вакиллар ўртасидаги дастлабки норасмий алоқалар ноябрь ойи охирида бўлиб ўтгани айтилмоқда. Ўша вақтда испаниялик мутахассис аввалги иш жойидаги натижалар туфайли босим остида бўлган.
Шундан кейин “Энфилд” раҳбарияти келаси мавсумдан испаниялик мураббийни таклиф қилиш имкониятини ўрганишни бошлаган. Алонсо жорий йил январь ойи ўрталарида “Реал” клубидан ишдан бўшатилган эди.
Фикрлар