Алонсо: “Ливерпуль”ни бошқарсам, “Реал”дан шу ўйинчини олиб келасизлар!

“Реал”нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ўзига янги жамоа танлаши керак. “Қироллик клуби”дан истеъфога чиқарилганидан кейин испаниялик мутахассис турли клублардан чорлов олди.

Хусусан, “Ливерпуль” раҳбарияти ҳам Арне Слот ўрнига Хаби Алонсони олиб келиш масаласини кўтарган. TEAMtalk нашри маълумотига кўра, испаниялик мутахассис Англиянинг амалдаги чемпионига ҳамкорлки бўйича  ўз шартларини билдирган.

Унинг айтишича, агар ёзда “қизиллар” бош мураббийига айланса, клуб “Реал”дан туркиялик легионер Арда Гюлерни олиб бериши  лозим.

Арда Гюлер 2023 йилда “Фенербахче”дан “Реал”га 26 миллион евро эвазига ўтган эди. Карло Анчелотти даврида асосан захирада қолиб кетган ёш ўйинчи жамоани Хаби Алонсо бошқарган пайтда асосий фигуралардан бирига айланди.

Transfermarkt  портали экспертлари Арда Гюлернинг бугунги кундаги трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!