Алонсо "Реал"нинг муҳим футболчисини "Челси"га олиб ўтмоқчи
Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббийи «Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни жамоага олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ёзги трансфер ойнасида Морган Рожерс сотиб олинганига қарамай, «Челси» раҳбарияти ва мураббийлар штаби Арда Гюлерга бўлган қизиқишини сақлаб қолган. Хабарда таъкидланишича, Хаби Алонсо инглиз терма жамоаси аъзоси бўлган ярим ҳимоячи трансфери амалга ошишидан анча олдинёқ Гюлерни қўл остига олишни истаган.
Шунингдек, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Арда Гюлерга ўйин амалиёти бўйича ҳеч қандай кафолат бермагани қайд этилган. Португалиялик мутахассис жамоада барча футболчилар учун тенг шароит яратилишини, таркибдаги ўрни майдондаги рақобат орқали ҳал этилишини таъкидлаган.
Жорий мавсумда 21 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионати доирасида олти учрашувда майдонга тушди, бир гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар