Алонсо “Реал”да пенальтичилар қандай аниқланиши айтди

  • 5 октябрь, 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг саккизинчи турида “Реал” футболчилари ўз майдонида учинчи ўринда бораётган “Вильярреал” жамоасини қабул қилиб, кучли рақиб устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Бу гал учрашув қаҳрамони Винисиус Жуниор бўлди. 47-дақиқада ҳисобни очган бразилиялик ҳужумчи орадан 22 дақиқа ўтиб, пенальтини аниқ бажарди. Учинчи гол жамоа тўпурари Килиан Мбаппе ҳисобига ёзилди.

Бу ўйинда кўпчилик пенальтини Винисиус ижро этганига эътибор қаратди. Одатда, “Реал”да 11 метрлик нуқтадан Мбаппе зарба йўлларди. Бироқ бу сафар тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган ҳужумчи тўпни шеригига қолдирди.

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо бу вазиятга изоҳ беришига тўғри келди.

- Бизда 11 метрли нуқтадан ким зарба беришини ўйинчилар ўзлари ҳал қилади. Биринчи пенальти тепиш ҳуқуқи Мбаппега тегишли. Учрашувда Килиан ва Винисиус тўпни ким тепишини ўзаро ҳал қилди, - деди бош мураббий.

Килиан Мбаппе Ла Лигада саккизта учрашувда урган голлари сонини тўққизтага етказиб олди ва тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда. Винисиус Жуниор эса чемпионатдаги бешинчи голини урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!