Алонсо “Реал”даги ўзи ёқтирган юлдузни “Челси”га чақирди
“Челси”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсум олдидан жамоа таркибини ўзига мослаштириш учун ишончини оқлаган айрим ўйинчиларни Лондон суперклубига таклиф қилмоқда.
Хусусан, испаниялик мураббий янги иш жойида “Реал”да порлаётган Арда Гюлер билан яна бирга ишлашни истамоқда. “Аристократлар” мутасаддилари ҳам турк футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Goal нашри маълумотига кўра, Алонсо Гюлерни трансфер қилиш ғоясини фаол тарзда илгари сурмоқда. “Қироллик клуби” 21 ёшли ярим ҳимоячи билан хайрлашишни истамаяпти, шунинг учун унинг трансфери учун камида 100 миллион евро талаб қилади.
Transfermarkt порталида Арда Гюлернинг нархи 90 миллион евро, деб баҳоланган.
Жорий мавсумда футболчи "Реал" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, олтита гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар