Алонсо Родриго қолишини тасдиқлаган бўлса-да, Лондоннинг икки клуби ҳали ҳамон жиддий қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Родриго ёзда жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ, жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо илк матбуот анжуманида футболчи жамоа учун кераклигини таъкидлаб, ҳеч қаерга кетмаслигини айтиб ўтган эди. Шунга қарамасдан, Лондоннинг икки клуби бразилиялик вингер учун ҳали ҳамон қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

AS нашрига кўра, футболчи вазиятини "Челси" ва "Арсенал" жуда яқиндан кузатиб бормоқда. Хусусан, лондонлик "аристократлар" ёзда жуда фаол трансфер ойнасини ўтказишни режалаштирмоқда ва Родригони ўз сафига қўшиб олишни муҳим кучайиш сифатида кўришмоқда.

24 ёшли ҳужумчи учун нарх 100 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсум 50 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!