Алонсонинг келажаги "Ливерпуль" билан боғланмоқда

Хаби Алонсо "Реал Мадрид"дан кетганидан сўнг бир ойдан ортиқ вақтдирки, ишсиз қолмоқда. Бир неча кун аввал оммавий ахборот воситаларида Алонсо клуб ичидаги ички кескинлик сабабли "Марсель" вариантидан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Goal порталида чоп этилган мақолада ҳам ушбу ҳолатга тўхталиб ўтилган. Манбага кўра, испаниялик мутахассис  учун эҳтимолий янги манзил сифатида "Ливерпуль" варианти кўриб чиқилмоқда.

Айни пайтда жамоа бош мураббийи Арне Слотнинг лавозими хавф остида эмас. Бироқ мавсум натижалари қониқарсиз бўлса, "Энфилд"га Алонсо бу сафар мураббий сифатида қайтиши мумкин.

Маълумот учун, ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!