"Алпомиш" номи билан машҳур ўзбекистонлик жангчи яна октагонга қайтмоқда

  • 15 декабрь, 2021, 14:08
  • 0
  • MMA

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида таваллуд топган ва 8 ёшидан буён АҚШда оилавий тарзда истиқомат қилиб келадиган, ўзбек ўғлони, ММА жангчиси Муродбек Чориев ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 

"Алпомиш", "Макс" номи билан океан ортида истиқомат қилаётган шаҳри ва жанг қилган промоушенларида ном қозонган ўзбекистонлик жангчи 22 январь куни октагонга кўтарилади. У "Knuckled Up Promotion"нинг навбатдаги турнирида америкалик Ричард Моад билан тўқнаш келади.

Ричард Моад фаолияти мобайнида 22 та ғалаба ва 16 мағлубият қайд этган. Муродбек Чориевнинг рекорди эса, 5 та ғалаба ва бир мағлубиятдан иборат. 

Мазкур жанг ўрта вазн (83.9 кг) тоифасида ўтказилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Чориев ушбу жангга қадар ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифасида ҳаракат қилган. 

Шу ўринда, ушбу спортчимизга муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

мур

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!