Альварес: "19 йилдан бери профессионал бокс билан шуғулланаман, лекин..."
Pound-for-pound рейтингининг собиқ етакчиси ва супер ўрта вазнда (76,2 кг) амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль Альварес профессионал фаолиятини якунлаш арафасида эканига ишонмаяпти.
“Очиғи, танамга кўпроқ ғамхўрлик қилишим керак, 19 йилдан буён профессионал бокс билан шуғулланаман. Лекин ўзимни 24 ёшдек ҳис қиляпман. Яна тўрт-беш йил курашаман дердим, лекин ким билади. Оилам бахтли ва улар мени қўллаб-қувватламоқда”, – деди Альварес DAZN нашрига берган интервьюсида.
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар