Альваресни ололмаган ПСЖ катта трансферларга қўл урмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг ПСЖ клуби Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес трансфери бўйича музокараларда юзага келган муаммолардан сўнг бир нечта трансфер мақсадларини эълон қилди. Бу ҳақда  L’Équipe нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, парижликлар "Борнмут"нинг 19 ёшли франциялик ҳужумчиси Эли Крупига қизиқиш билдирган. Бироқ "олчалар" бир йил аввал ҳимоячи Иля Забарнийни сақлаб қола олмаганидан сўнг, истеъдодли ҳужумчи учун юқори нарх сўраш ниятида. Крупининг ўзи айнан Альвареснинг муқобили бўлиб, уни бош мураббий Луис Энрике спорт директори Луис Кампуш билан танлашган. Футболчи ва унинг атрофидагилар ҳам топ-клубга ўтишни кўриб чиқмоқда.

Айтилишича, парижликлар параллел равишда "РБ Лейпциг"дан ўнг қанот вингери Ян Диоманде ва "Монако" қанот ҳужумчиси Магнес Аклиушни трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қайд этилишича, дарвозабон Люка Шевалье кетган тақдирда, клуб "Порту" дарвозабони Диого Коштани харид қилмоқчи.

Бу мавсумда Крупи "Борнмут" сафида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Клуб билан шартнома 2030 йилгача амал қилади. Диоманде ҳисобида 36 та ўйин, 13 та гол ва 10 та голли узатма бор. Кот-дъИвуар терма жамоаси қанот ҳужумчисининг тахминий нархи 90 миллион еврони ташкил этади. Унинг немис клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида тугайди. Аклиушнинг монегасклар билан шартномаси ҳам икки мавсумдан кейин тугайди. Француз футболчиси ҳисобида 43 ўйинда 7 та гол ва 11 та голли узатма бор. Футболчининг бозор қиймати - 50 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!