
Алвес: Неймар нима учун ПСЖ уни сотиб олишни ҳохлаганлигини исботлаб қўйди
Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес чемпионатнинг ўтган “Генгам”га (0:3) қарши турида ҳудди ўзи каби жамоага янги келиб қўшилган ҳамюрти Неймарнинг кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Ўйлайманки у нима учун ПСЖ уни сотиб олишни бунчалик истаганлигини кўрсатиб қўйди. Неймарнинг қўшган ҳиссаси ўйинда ҳал қилувчи аҳамият касб этди ва у ғалаба қозонишимизга ёрдам берди. Неймар ПСЖни янада кучайтирганига ишонаман.
Менинг назаримда футболчи ўзининг машхурлигига таяниб қолмаслиги керак ва ўз устида доим меҳнат қилиши керак. Неймар айнан шундайлардан бири”, - дейди Алвес Goal нашрига берган интервбюсида.
Фикрлар