Аманда Нуньеснинг рақибаси ўз ғалабасига шубҳа қилмаяпти
Ярименгил вазн тоифаси жангчиси Фелиция Спенсер UFC икки дивизионининг чемпиони Аманда Нуньес устидан ғалаба қозонишига ишонмоқда.
"Кўпчилик инсонлар мени ғалабамга ишонишмайди, аммо бу менга ҳеч қандай босим ўтказолмайди. Бу менга таъсир қилмайди, аксинча, фақат қўшимча туртки беради, мен дунёни ларзага солишга тайёрман. Албатта, бу мен учун оғир жанг бўлади. Аммо мен уни мағлуб этиб, UFC чемпионлик камарини уйга олиб кетишим мумкинлигини биламан," - деди Спенсер.
Эслатиб ўтамиз, Спенсер ва Нуньес қарама-қаршилиги 6 июнь куни Лас-Вегасда "UFC 250" доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар