Америка кубоги-2024га қуръа ташланди

Майамида 2024 йилги Америка кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнир 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда 16 та жамоа иштирокида бўлиб ўтади.

"А" гуруҳи: Аргентина, Перу, Чили, Канада/Тринидад ва Тобаго.

"В" гуруҳи: Мексика, Эквадор, Венесуэла, Ямайка.

"C" гуруҳи: АҚШ, Уругвай, Панама, Боливия.

"Д" гуруҳи: Бразилия, Колумбия, Парагвай, Коста-Рика/Гондурас.

KONKAKAF Cопа Американинг икки иштирокчиси ўйин босқичи натижаларига кўра аниқланади.

Турнирда 23 март куни АҚШда бўлиб ўтадиган Канада – Тринидад ва Тобаго ҳамда Коста-Рика – Гондурас ўйинлари ғолиблари иштирок этади.

Турнирнинг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!