Америка кубоги. Чили Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

Хабарингиз бор шу кунларда Бразилия яшил майдонларида Америка кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун гуруҳ босқичининг илк турида Япония терма жамоаси Чилига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Япония – Чили 0:4 (0:1, 0:3)

18 июнь, 04.00, «Estadio Cicero Pompeu de Toledo (Morumbi)»

Голлар: 0:1 – 41 Пульгар, 0:2 – 54 Варгас, 0:3 – 82 Санчес, 0:4 – 83 Варгас.

Япония – Осако, Хара, Уэда, Томиясу, Сугиока, Маэда (Миеси, 66), Сибасаки, Накаяма, Накадзима (Абе, 66), Кубо, Уэда (Окадзаки, 79).

Чили – Арьяс, Исла, Медель, Марипан, Босежур, Арангис, Пульгар, Видаль (Эрнандес, 78), Фуэнсалида (Опасо, 80), Варгас, Санчес (Фернандес, 87).

Огоҳлантиришлар: Хара (19), Накаяма (21), Опасо (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
18/06/2019 10:58
Японлар термани бутунлай ёшартириб юбоди бизда қарри уйнчилардан халиям кечолмайди