Америка кубоги. Ғолибликка даъвогар Аргентина гуруҳ босқичининг 2 та туридан сўнг охирги ўринга тушиб кетди
Ads

Хабарингиз бор айни дамда Бразилия яшил майдонларида футбол бўйича Америка кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, турнир аввалида ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинган Аргентина терма жамоаси ушбу ишончларни умуман оқламаяпти. “Альбасетлар” гуруҳ босқичининг ортда қолган 2 та туридан сўнг ўзи жой олган “Б” гуруҳида сўнгги поғонага тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина илк турда Колумбияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди, бугун эса иккинчи турда Парагвайни (1:1) енга олмади. Энди улар гуруҳнинг сўнгги турини 24 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

68

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf_qashqadaryo
20/06/2019 10:08
nega hamma sayt Argentinani oxirgi o'ringa tushib ketdi deb yozyapti birinchi turdan kiyin ham oxirgi o'rinda ediku