Америка кубогининг энг яхши футболчилари эълон қилинди
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Америка кубогининг энг яхши футболчиларини эълон қилди.
Бу номга Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар муносиб кўрилди.
11 июль тонгида Аргентина ва Бразилия терм жамоалари финал учрашувида ўзаро майдонга тушади.
Неймар ушбу мусобақада жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. 6 та ўйинда иштирок этган Месси эса 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар