Америка кубогининг энг зўр ўйинчиси жуда ҳафа бўлди

АҚШ мезбонлик қилган Америка кубогида Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси финалда Колумбия вакилларини кичик ҳисобда енгиб, бош соврин соҳибига айланди.

Шунга қарамай, қитъа чемпионатининг энг яхши ўйинчисига аталган соврин колумбияликлар етакчиси Хамес Родригесга насиб қилди.

33 ёшли ҳужумкор футболчи мусобақа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бу мағлубият жуда оғриқли бўлди. Биз охиригача курашдик, жамоадош дўстларим билан фахрланаман. Ҳаммага катта раҳмат, - деди Хамес Родригес.

Хамес Родригес жуда самарали ўйин кўрсатди. Мусобақа давомида олтита учрашувда иштирок этган тажрибали футболчи ўзи битта гол урди ва жамоадошларига олтита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!