Американинг энг зўр футболчиси Европага қайтадиган бўлди
Яқинда АҚШда ўтган Копа Америка турнирининг энг яхши футболчиси номини олган машҳур ўйинчи Хамес Родригес Европага қайтишни режалаштирмоқда.
Ўз даврида “Реал” ва “Бавария” каби суперклубларда ўйнаган колумбиялик чарм тўп устаси Бразилиянинг “Сан-Паулу” жамоаси билан амалдаги шартномасини бекор қилди.
Хамес Родригес Европадан иш топиш учун эркин агент мақомига эга бўлмоқчи.
33 ёшли футболчи ўтган йили ёзда жамоасиз қолгани учун “Сан-Паулу” сафига бориб қўшилган эди. Хамеснинг бразилияликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор.
Америка кубогида юқори даражада ўйнаб, Колумбия терма жамоасини финалга олиб чиққан ҳужумкор футболчи Европадан жамоа топишга умид қилмоқда.
Хамес Родригес ўз юртидан ташқари, Аргентина, Португалия, Франция, Испания, Германия, Англия, Қатар, Греция ва Бразилия чемпионатларда тўп тепган.
Фикрлар