Амин Эргашев жанги бир раунд давом этди ёхуд у Ҳабиб Нурмагомедов промоушенида октагонга кўтарилди

  • 6 апрель, 2021, 21:50
  • 0
  • MMA

Айни дақиқаларда Россиянинг Москва шаҳрида Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли EFC (Eagle Fighting Championship) турнири давом этмоқда ва унда ҳамюртимиз Амин Эргашев ўз жангини ўтказди. 

Оғир вазн тоифасидаги вакилимизга россиялик Дмитрий Хвалченко рақиблик қилди. Ушбу тўқнашув бор йўғи бир раунд давом этди. Дастлабки сониялардаёқ, "тэйк-даун"ни амалга оширган Эргашев "партер"да рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, техник нокаут билан ғалабага эришди. 

Ушбу муваффақият унинг фаолиятидаги 11-ғалаба бўлди. Шунингдек, фаолиятида тўртта мағлубият ҳам ўрин олган. Мазкур ғалаба билан юртдошимизни муборакбод этамиз ва ғалабалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!