Аморим: "Бизни Европа Лигасида чемпион бўлишдан ҳам муҳимроқ ишларимиз бор"

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг Европа Лигасида ғолиб чиқиш ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Одамлар Европа Лигасига биз учун Чемпионлар Лигасига чиқишнинг ягона йўли сифатида қарашмоқда. Лекин, очиғини айтсам, биз бундан ҳам жиддийроқ нарсалар ҳақида ўйлаяпмиз. Биламан, бу ғалати туюлиши мумкин, аммо биз бу ерда қуришга ҳаракат қилаётган нарса ҳар қандай турнирдаги ғалабадан муҳимроқ," – деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 6-март куни "Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашувида сафарда "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!