
Аморим "Гримсби"га қарши ўйиндан сўнг Онана ҳақида гапирди
МЮ бош мураббийи Рубен Аморим "Гримсби"га қарши ўйинда Андре Онаннинг ўйинига баҳо берди.
Англия 4-дивизиони вакили "Гримсби Таун" Англия Лига кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
"Ҳурмат билан айтганда, тўртинчи дивизион жамоасига қарши ўйнаганда, масала фақат дарвозабонда эмас, балки бутун жамоада. Гап муносабатда, рақибга қандай жавоб беришимиздадир.
Энди одамлар ҳамма нарсага, ҳар бир деталга эътибор беради. Биз бўлсак мана шундай ўйин кўрсатдик.
0:2 ҳисобида ортда қолиб, кейин тенглаштирдикми, энди бунинг аҳамияти ҳам йўқ. Гап ўйин давомида жамоадан келадиган сигналларда. Айниқса, ўйин бошида.
Биз ютқаздик. Шу холос. Энг яхши жамоа эса ғалаба қозонди", - деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим.
Фикрлар