Аморим “Манчестер Юнайтед”га кутилмаган футболчини етакчи қилиб тайинлади
“Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган португалиялик мутахассис Рубен Аморим таркибни тартибга сола бошлади.
Ушбу мутахассис биринчи навбатда жамоага янги етакчи тайинлади. Рубен Аморим таркибни ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт атрофида шакллантиради.
The Sun нашрининг таъкидлашича, Аморимни Маунтнинг универсаллиги ҳайратга солган ва янги бош мураббий бу футболчи у қўлламоқчи бўлган тактик схемаларга тўлиқ мос тушади ва тез орада жамоанинг асосий фигурасига айланиши талаб этилади.
Мэйсон Маунт аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. Манчестерликлар уни 2023 йилнинг ёзида 60 миллион еврога трансфер қилган эди. Бироқ ҳужумкор футболчи шу пайтга қадар “Манчестер Юнайтед”да ўз ўрнини топа олмади.
Фикрлар