Аморим: "Мен “Манчестер Юнайтед”ни қандай қилиб "тузатишни" биламан"

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 16-ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа вазиятига баҳо берди:

– Мен ҳар бир пайтда клуб раҳбарияти, барча билан, ҳатто мухлислар билан ҳам мулоқотдаман. Менда аниқ ҳис бор: бу жамоага нималар кераклигини биламан ва бу менга руҳан чўкмасликка ёрдам беради.

25 та ўйинда атиги 6 та ғалаба қозонганимиздан ҳаёлимга бошқа сўз келмаяпти – менга уялиш туйғуси яқин. Демак, биз футбол ўйнашда бирор нарсани нотўғри қилаяпмиз. Ва бу фақат тактика ё техника эмас. Бу рақибга қандай қарши курашаётганимиз, мағлубиятдан қанчалик ранжиётганимиз, дарвозамизни қандай ҳимоя қилаётганимизга ҳам боғлиқ.

Бу ерда майдонда эмас, унинг ташқарисида ҳам ишлаш керак бўлган жиҳатлар бор. Биз охиригача курашишимиз керак. Мағлубият – бу оддий ҳолат эмас. Дурранг – бу ҳам одатий бўлмаслиги керак. Турнир жадвалида кўтарилишимиздан қатъи назар, бу ишонч билан эмас, иштиёқ билан боғлиқ. Биз "Манчестер Юнайтед"миз ва ҳеч кимдан ёмонроқ бўлишни истамаймиз.

Бундай ўринда бўлиш – қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Менимча, бу ишончсизлик эмас, балки анча чуқур муаммо, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!