
Аморим: "Мен ўзимнинг ва футболчиларимнинг энергиясига ишонаман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг ҳолати ва бўлажак учрашувлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ўз кучимга жуда ишонаман. Шунингдек, футболчилар ҳам ўзларига ишончни оширди, уларнинг энергетикаси ўзгарди. Аммо натижаларга қараб вазият ўзгариши мумкинлигини ҳам яхши биламан.
Биз бу энергияни сақлаб қолишга ва айрим жиҳатларни сезиларли даражада яхшилаш устида ишлаяпмиз. Ҳатто ғалаба қозонган пайтимизда ҳам такомиллаштиришимиз керак бўлган жиҳатлар борлигини тан оламиз.
Ҳозир биз бошқача босқичдамиз, ўзимизга ишончимиз баланд ва мавсумнинг сўнгги икки ойига тайёрмиз. Қайси ўринда тугатишимизни билмайман, лекин юқорига интилиш ва ғалабалар қозонишни хоҳлаймиз" - дея таъриф бериб ўтди португалиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, "қизил иблислар" 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси "Ноттингем Форест"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар