Аморим "Милан" бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб турибди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалиялик мутахассис Рубен Аморим "Милан" бош мураббийлиги лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

The Athletic нашрининг хабар беришича, 41 ёшли мураббий ўтган ҳафта Португалияда миланликлар раҳбарияти вакиллари билан музокара ўтказган.

Аморимнинг сўнгги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлган. У инглиз клубини 2024 йил ноябридан 2026 йил январигача бошқарган.

Аввалроқ "Милан" бош мураббийлик учун бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди. Улар орасида Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби устози Маттиас Яйссле ҳамда "Кристал Пэлас"дан кетган Оливер Гласнер бор.

Италия гранди яқин вақт ичида янги бош мураббий борасида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!