Аморим мураббийлик фаолиятида танаффус олишга қарор қилди
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"дан кетганидан кейин мураббийликка қайтишга шошилмаяпти.
Португалиялик мутахассис январь ойида истеъфога чиқарилганди ва унинг ўрнини Майкл Кэррик эгаллаган. "A Bola" хабарига кўра, Аморим узоқ муддатли профессионал танаффус олишга қарор қилган ва 2026/27 йилги мавсум охирига қадар ҳеч қандай таклифни қабул қилмоқчи эмас.
Шу билан бирга, у футболдан бутунлай узоқлашмайди. Манбага кўра, Аморим ўзи намуна деб биладиган мураббийлар ишини кузатиб боради ва кейинроқ яхшироқ тайёргарлик билан қайтишни мақсад қилган.
Рубен Аморим 2024 йил ноябридан "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган эди. У бунга қадар Лиссабоннинг "Спортинг" клубида муваффақиятли ишлаб, икки марта Португалия чемпиони бўлган.

Фикрлар